ҚИЗИЛТЕПАДА ЯНГИ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Қизилтепа ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари учун ўзгача аҳамият касб этди. Чунки улар янги ўқув йилини янги қурилган ўқув биносида бошлашди.
Тадбирда вилоят ҳокими Н. Турсунов сўзга чиқиб, барчани қўшалоқ байрам ва янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилаётгани билан табриклади.
Шундан сўнг рамзий лента кесилиб, тадбир иштирокчилари, ушбу мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари мактаб биносига киришди. Иштирокчилар мактабда яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди, ўқувчилар билан суҳбатлашишди.
Янги бинонинг очилиши муносабати билан ОАВ вакиллари учун мактаб бўйлаб пресс тур ҳам ташкиллаштирилди.
Туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов мазкур тадбирда иштирок этиб “Илмнинг фазилати” ,
”Ёшлар келажагимиздир” мавзусида гапирдилар.
https://t.me/Bastomiy_uz
Кармана тумани Янгиобод маҳалласида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бор фарзандларини тарбиялаётган Бозорова Дилфуза опа хонадонига мустақиллик байрами арафасида кондиционер ҳадя этилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги