Имом хатиблар ва отинойилар фаолиятидан лавҳалар
Зарафшон шахри. 15-МТМ ишчи ходимлари билан: аёлларнинг оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, кийиниш меъёрлари мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида шахар хокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Л. Турсунова, шахар маданият ва маърифат маркази бошлиғи Бахронова Д. ва шахар бош отинойиси Л. Мутахарова иштирок этди. Давра суҳбати мавзусида кўрсатилган одоблар ҳақида кенг тушунча берилди.
Навоий иқтисодий эканом зонаси хотин қизлари, туман ФХДЁ бўлими, ЎМИ вилоят вакиллиги ходиимлари билан биргаликда оила муқаддас даргоҳ, ажримларни олдини олиш, кийиниш маданияти ва одоблари тўғрисида тадбир бўлиб ўтди.
Навоий шахрида жойлашган 99451-ҳарбий қисмда "Инсонлар ҳалокатига сабаб бўлувчи иллатлардан мақтаниш ва яхшилик қилиш фазилати" мавзусида маъруза қилади Навоий шаҳар Имом хатиб Д. Эргашев
Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Бугун вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида 2021 йил 14 январда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Манзилли дастурга" асосан, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги, бош имом хатиби Т.Рўзиев, вилоят ИИБ ЖҚ ва ТҚКБ бошлиғи биринчи ўринбосари Ю.Исмоилов ҳамда Навоий шаҳар 2-умумтаълим мактаби Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари, Маънавият тарғиботчиси О.Насимовлар иштирокида "Жамият маънавиятини юксалтириш ва маънавий таҳдидлар", "Глобал терроризм шаклланиши, унинг молиявий манбаалари ва унга қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари", ҳамда "Диний экстримизм-келажакка таҳдид", "Ислом ва ақидапараст оқимлар" мавзуларида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги.