ФИТР САДАҚАСИ.

18-04-2023, 23:55 admin Мақолалар 306

ФИТР САДАҚАСИ. Фитр садақаси( садақаи фитр) Рамазондан фитрга( оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган.Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:" Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотни рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар.Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур" дейилган ҳадис бор. Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб? Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, ҳоҳ оқил, ҳоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақаси бериш вожиб бўлади.Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзанлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади.Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас. Садақаи фитрни ийд намозидан олдин бериш лозим эканини шу ҳадисдан билиб оламиз.Садақаи фитр буғдой, майиздан, Хурмо ёки арпадан икки киллограмдан ҳисоблаб берилади.Оилада Хотиннинг мустақил мулк тутиш ҳаққи бор.Шунинг учун садақаи фитр каби молиявий ибодатларни унинг ўзи адо этади. Аммо эр ўзи ихтиёри билан хотини номидан садақаи фитрни адо этса бўлади. Катта ёшли фарзанд. Балоғатга етган бола ўзи мустақил шахс ҳисобланиб, мукаллаф бўлади.Ўзидан содир бўлган Ишларга жавобгар бўлади.У молиявий ибодатларини ўзи адо этади.Фитр садақасини бериш намоздан кейинга қолдирмаслик керак.Мабодо ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради-ю, савоби кўп бўлмайди, аммо бериши шарт.Фитр садақасини беришдаги нисобнинг меъёри қанча? .Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари(тақинчоқлари)85 граммга етса: кумуш танга идишлари,тақинчоқлари 595 граммга етса: юқоридагилардан бошқа мол- мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан ортиқча мол-мулкингиз қиймати нисобга етса. Мутасаддилар тушган закот ва фитр садақасини фақир-мискинлар ва бошқа эҳтиёжларга сарф қиладилар.Закот(фитр садақаси) билан масжид қурилмайди ҳамда маййит кафанланмайди. Аллоҳ Таолонинг ўзи, барчаларимизни тутган рўзаларимизни даргоҳида қабул қилсин омин. Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева З
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш