Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?

25-03-2025, 16:05 admin Ислом олами / Савол-жавоб 80

CАВОЛ: Тижорат қилиш мақсадида қурилиб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, закот бериш керак. Бунда битмай қолган бинонинг айни вақтдаги қийматини ҳисоблаб, тижорат моли бўлгани учун тилла, кумуш ва қоғоз пулларига қўшиб ҳисоблайди ва жами маблағнинг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида муҳтожларга беради.

Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ

яъни: “Тижорат (яъни сотиш ниятида олинган) моллари нима бўлишидан қатъий назар улардан закот бериш вожиб бўлади” (“Жавҳаротун наййираҳ” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш