Ҳайитдан бир кун аввал рўзадорларни чақириб ифторлик қилиш мумкинми?

16-03-2025, 23:56 admin Ислом олами / Савол-жавоб 58

CАВОЛ: Ҳайитдан бир кун аввал арафа куни рўзадорларни чақириб ифторлик қилиш мумкинми? Баъзи кишилар арафа куни ифторликка борган киши бир ойлик рўзасининг савобини ифтор қилган кишига ташлаб келади дейишади. Шу гап қанчалик тўғри?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Рамазон ҳайитидан бир кун аввал ҳам ифторлик дастурхонини ёзиш мумкин, бу ифторлик дастурхонига чақирилган рўзадорлар ҳам боришлари мумкин.

Рўзадорга ифтор қилиб берган кишига рўза тутган кишига бериладиган савоб берилади, бу билан рўзадорнинг савоби камайиб қолмайди.

عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِهِ، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар” (Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш