Қазо намозларимни таҳажжуд намозининг ўрнига ўқисам бўладими?

9-01-2024, 19:21 admin Ислом олами 370

Қазо намозларимни таҳажжуд намозининг ўрнига ўқисам бўладими?

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Саволларимизга жавоб бераётганингиз учун сизга катта раҳмат. Аллоҳ ишингизга ривож берсин. Менинг ўқилмай қолган 7-8 йиллик намозларим бор. Шу намозларимни кечаси турган пайтда таҳажжуд намозининг ўрнига ўқисам бўладими? Ёки таҳажжудни ҳам ўқиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Равотиб суннатлардан бошқа нафлларнинг ўрнига қазо намозларни ўқиган афзал. Агар ҳам қазоларни, ҳам таҳажжуд каби суннатда келган нафлларни ўқиб борилса, жоиз. Бироқ нафлларни ўқиб, қазоларни кечга суриб юриш жоиз эмас. Қазо намозларни уч макруҳ пайтдан бошқа ҳар қандай вақтда ўқиса бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш