Топиб олинган тиллани нима қилиш керак?

15-08-2023, 22:04 admin Ислом олами 537

Топиб олинган тиллани нима қилиш керак?

Ассалому алайкум! Кўчада кетаётиб, ўғлим билан тилла билакузук топиб олгандик, эгасини топишнинг иложи бўлмаган. Уйимизда 5-6 ойдан бери туради, тақилмайди. Шу тилла тақинчоқни нима қилишим керак? Йўқотиб қўйган эгасининг номидан муҳтож оилага берворсам бўладими?

Жавоб:
Бир одам бирор нарса топиб олса ва уни сақлаб, эгасига қайтаришни мақсад қилиб қўйган бўлса, у нарса шу одамнинг қўлида омонат саналади. Шунга биноан, топиб олган киши уни сақлаши ва танитиши лозим. Шунингдек, бунга гувоҳ тайинлаб қўйиши ёки одамларга хабар бериб, «Мен топилма топиб олдим, ким уни ахтариб келса, мени кўрсатиб юборинглар», деб қўйиши керак. Агар эгаси келса, унга беради, келмаса, эгаси номидан садақа қилиб юборади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш