ДАМ СОЛИШИМ УЧУН ДУОИ ФОТИҲА ОЛИШИМ КЕРАКМИ? #қисқа_савол_жавоблар

31-07-2023, 22:35 admin Ислом олами 213

ДАМ СОЛИШИМ УЧУН ДУОИ ФОТИҲА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен яқингача ўзимга дам солиб юрардим. Дам солиш учун имом домладан фотиҳаи дуо олиш керак деб эшитдим. Онамга ва ўзимга дам солишим учун ҳақиқатдан ҳам имом домладан дуои фотиҳа олишим керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариъатимизда дам солиш учун имом домладан фотиҳа дуо олиш керак деган гап йўқ. Қуръони каримни тажвидга мувофиқ ўқишни билган хар бир киши ўзига ва бошқаларга дам солиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar

ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш