Дизайнерлик касбидан охиратимга фойда борми?

3-06-2021, 11:31 admin Ислом олами 616

Дизайнерлик касбидан охиратимга фойда борми?Дизайнерлик касбидан охиратимга фойда борми?

Ассалому алайкум. Институтда ўқийман, дизайнерлик факультетида. Ўқишга кирган пайтим дин ҳақида илмим деярли йўқ эди. Лекин кейин Аллоҳ ҳидоят қилди, тушунчаларим ўзгарди, алҳамдулиллаҳ. Ҳозирда диний илмларни ўрганишга жуда қизиқаман. Мени мана шу дизайнерлик соҳасини ўрганганимнинг охиратимга нима фойдаси бор, деган савол қийнайди. Чунки шу институтнинг топшириқларини деб ўзим хоҳлаган китобларимни ўқишга вақт кам қолади ёки деярли қолмайди. Дизайнерлик шифокорликка ўхшаб зарурий касб ҳам эмас. Биз дарсларда шаръий эмас, замонавий кийимларни ўрганамиз. Саволим шуки, шу ўқишда ўқиб, вақтим беҳуда нарсаларни ўрганишга сарфланмаяптимикан?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Балки муслималар либоси учун фойдаси тегиб қолар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Дизайнерлик касбидан охиратимга фойда борми?
​“Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз..."

Хўроз тахминан 4-5 ойлик бўлганда қичқиришни бошлайди. Маълумотларга кўра, унинг кўзлари инсон кўра олмайдиган нурланишни кўриш имкониятига эга бўлгани учун тонг ёғдусини инсондан олдин кўради ва тонг отиши биланоқ қичқиришни бошлаб, барчамизни бомдод намозига уйғотади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган).

Хўроз қичқирганини эшитганимизда:
“Аллооҳумма иннии ас'алука мин фаз(д)ликал ъазийм” (“Эй Аллоҳ! Мен Сендан буюк фазлингдан сўрайман”) дейишимиз лозим.

Эшак ҳанграганда:
“Аъуузу биллааҳи минаш шайтонир рожийм” (“Аллоҳдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”) дейишимиз лозим.

Демак, хўроз инсон кўра олмайдиган фаришталарни кўра олади. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб яратган. Ҳеч эътибор берганмисиз, хўроз тонг отишидан олдин ҳам қичқиради. Одамлар ухлаётган чоғда, тун ярмидан оққанда қичқиради. Бу пайтда у нега қичқиришини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрозни сўкманглар, чунки у (таҳажжуд ва бомдод) намозига уйғотади», дедилар. Абу Довуд ривояти.
Демак, хўроз тонг отишидан олдин қичқирганда, бизни таҳажжудга уйғотар экан, тонг отиши биланоқ қичқирганда бомдодга уйғотади. Субҳаноллоҳ!
Айрим маълумотларга қараганда, ўқ овозини эшитганда қўрқмайдиган арслон хўроз қичқиришини эшитганда қўрқар экан. Бунинг сабаби ҳалигача аниқланган эмас.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш