Жуфти ҳалолни одам танлайдими?

2-06-2021, 19:05 admin Ислом олами 746

Жуфти ҳалолни одам танлайдими?

Ассалому алайкум! Кўп жойлардан совчи келяпти, лекин бирортаси маъқул бўлмаяпти. Шундай пайтларда «Тақдирингга битилган инсонни Худо барибир учраштириб қўяди, сен ўйлама, Худо айтган вақтда тўйинг бўлади», дейишади. Мен ҳар доим нимаики бўлса, одамнинг ўзи ақлини ишлатиб танлайди, қарор қабул қилади, деб юрар эдим. Кимдир: «Сен туғилган кунинг жуфтингни Аллоҳ белгилаб қўяди. Вақти-соати келиб албатта учратасан, хоҳлайсанми, йўқми, барибир ўша инсон билан бирга бўласан», деб қолди. Атрофимда тўйи қандай бўлиб кетганини билмайдиган одамлар бор. «Жуфтинг бўлса, ўша инсонга қандай рози бўлганингни билмай қоласан», дейишди. Шу фикрлар тўғрими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ихтиёр қилишингиз ҳам тақдирда бор. Тақдир дегани нимагадир мажбурлаш эмас, бўлажак воқеа-ҳодисалар аввалдан Аллоҳнинг илмида бўлишидир. Яъни Аллоҳ уларни азалдан билишидир.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш