Атир сепиб кўчага чиқиш
Ассалому алайкум! Атир сепиб кўчага чиқиш аёлларга ҳаром қилинганми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга:
«Сизлардан бирортангиз масжидга ҳозир бўлса, ҳеч хушбўй суртмасин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир аёл хушбўйланган бўлса, биз билан хуфтон намозига ҳозир бўлмасин», деганлар.
Аслида муслима аёлнинг уйидан ташқарига хушбўй нарса суртиб чиқиши ҳаром. Масжидга борганда суртиши яна ҳам қаттиқ гуноҳ. Чунки бу иш ибодатга келган эркакларнинг хаёлини бузиб, фитнага сабаб бўлиши мумкин. Аёл кишининг масжидга бориб, эркакларнинг хаёли қочишига сабаб бўлишидан кўра бормагани маъқул.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Масофавий ва анъанавий таълим: қай бири афзал?
...Мактабда бола ўз фаолияти баҳоланишига (ўқитувчининг мақтови, тенгдошларининг олқиши) ўрганган. Бундай фикрлаш тарзида бола ўз муваффақиятсизлигини мағлубият деб билади. Агар вазифани бажара олмаса ёки мавзуни яхши тушунмаса, саводсиз кўринишдан қўрқади. Натижада бола ўқишга қизиқмай қўяди, ўқишни фақат яхши баҳо олиш, ўқитувчи ва ота-онаси талабига жавоб бериш деб қабул қилади.
Турли таълим ресурсларидан онлайн ва мустақил фойдаланишда ўзи учун зарур суръатни танлайди. Масалан, ўқув материалини секин ўзлаштирадиган болалар мактабда ҳеч нарса қила олмасликлари мумкин, аммо масофавий таълимда улар қобилиятини тўлиқ намоён қилади.
Ўрта таълим бўйича ўқув дастури барча мактаблар учун бир хил бўлишига қарамай, масофавий ўқитиш анча кам вақт талаб этади. Мактабда дарс 45 дақиқа давом этади, ўқувчи топшириқни белгиланган муддатдан олдин бажарган бўлса ҳам қўнғироқни кутишга мажбур бўлади. Шунингдек, мактабга бориш ва
келиш учун кетадиган вақтни уйда бошқа машғулотларга сарфлаш
мумкин. Ўқувчи вақтдан самарали фойдаланишни ўрганади.
Бироқ масофавий таълим мактаб таълимининг ўрнини тўлиқ босолмайди ва айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Жумладан, ота-она ўқитувчидек кўмак беролмаслиги мумкин. Ўқувчининг тенгдошлари билан юзма-юз мулоқотда бўлиши, яъни ижтимоийлашув имконияти чекланиб қолади. Асосий камчилик мана шу, яъни жамиятнинг аъзоси сифатида боланинг шахсияти шаклланадиган ижтимоий муҳитнинг йўқлигидир.
Батафсил: https://muslimaat.uz/maqola/36925

Ҳожатдан кейин мустаҳаб қилиш
Ассалому алайкум! Сиздан бу саволни сўраётганим учун узр сўрайман! Катта ёки кичик ҳожатга чиққандан кейин мустаҳаб қилмасдан, таҳорат олса бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Халқ орасида ҳожатдан сўнг тозаланишни мустаҳаб деб аташ одатга айланган. Аслида эса мустаҳаб деб динимизда маъқулланган, хуш кўрилган амалларга айтилади. Масалан, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш, ҳар бир мубоҳ ишдан олдин истихора намози ўқиш кабилар мустаҳабдир.
Сиз айтаётган қазои ҳожатдан кейин сув билан тозаланиш эса «истинжо» дейилади, тош-кесак билан тозаланиш «истижмор» дейилади.
Ушбу икки ердан чиққан нажосат танга миқдорича жойга ёйилиб кетмаган бўлса, истинжо қилмаса, яъни сув билан ювилмаса ҳам бўлади, агар ундан ошадиган бўлса, сув билан ювиш шарт.
Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса билан истинжо қилиш суннатдир.
Уйқу ва елга ўхшаш, ҳушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркагу аёлга суннати муаккададир, деганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни доимо қилганлар. («Кифоя»дан.)