МАЙЙИТГА ҚЎҒИРЧОҚ ҚЎШИБ КЎМИШ

19-04-2020, 04:09 admin Ислом олами / Савол-жавоб 727

Савол: - Ассалому алайкум! Айрим аёллар авлодимиздан кўп ўлим бўлаяпти деб охирги маййитни кафанига латтадан кўғирчоқ ясаб кафанга солиб юборар экан. Гўёки қолганларни ажалдан асраб қолиш учун. Буни домлалар ва эркаклар билмас экан. Бу ҳолатни маййитга қанчалик зарари бор?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Ўликка ҳеч қандай таъсири йўқ-ку, лекин тирикнинг эътиқодига таъсири бор. Чунки Аллоҳ таоло тарафидан ажални белгилаб қўйилган. Инсон касал бўлса даволанишга, оч қолса тўйдиришига буюрилган, лекин ажал келса бундай тадбир қил деган бирор буйруқ йўқ. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади:

وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ۝

34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етита фарзанд кўрдилар. Фотима онамиздан ташқари олтитаси у зот ҳаётлик вақтларида вафот топишди. Агар ўлимни қайтаришни бирор тадбири бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам албатта-албатта уни ҳам суннат қилиб қолдирган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш