Кофеда олдиндан кўриб йўлларни очиш

11-02-2019, 12:42 admin Ислом олами / Савол-жавоб 985

Савол:Ассалому алайкум! Саволим бир танишим, мен одамлиман одамим бор устозимдан фотиха олганман менга кофе тушган кофеда одамларни кўраман иш йўлларини бахт йўлларини очиббераман. Устозим эса тасбехда кўрадилар дийди. Мен ишмиман бу фол очишга киради десам йўқ бу бизга худо томонидан юқтирилган дийди. Яқинда яна бир аёл срнга қуръон тушябти сен қуръон билан ўқийсан сени ўзим шогиртликка оламан, мени шогиртим бўласан, ҳижобга кирасан мадрасада араб тилини ўрганасан дебти. Бу гапга ишонса бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Жавоб:Ва алайкум ассалом! Улар бекорларни айтишибди. У худочамидики Аллоҳ беркитган йўлни очиб берса. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:

قُل لاَّ أَقُولُ لَكُمْ عِندِي خَزَآئِنُ اللّهِ وَلا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلا أَقُولُ لَكُمْ إِنِّي مَلَكٌ إِنْ أَتَّبِعُ إِلاَّ مَا يُوحَى إِلَيَّ قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الأَعْمَى وَالْبَصِيرُ أَفَلاَ تَتَفَكَّرُونَ۝

50. Сен: «Сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», ҳам демасман, ғайбни ҳам билмасман. Ва яна сизларга: «Мен фариштаман», деб ҳам айтмасман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос», – деб айт. «Кўр билан кўзи очиқ тенг бўлурми? Тафаккур қилмайсизларми?» – деб айт.

وَعِندَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لاَ يَعْلَمُهَا إِلاَّ هُوَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَمَا تَسْقُطُ مِن وَرَقَةٍ إِلاَّ يَعْلَمُهَا وَلاَ حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الأَرْضِ وَلاَ رَطْبٍ وَلاَ يَابِسٍ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ۝

59. Ғайбнинг калитлари ҳам Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Ундан бошқа ҳеч ким билмас. У қуруқлигу денгиздаги нарсаларни биладир. Бирорта япроқ тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер зулматларидаги дон бўлсин, ҳўлу қуруқ бўлсин, албатта, очиқ-ойдин китобда бордир.

“Аъроф” сурасида:

قُل لاَّ أَمْلِكُ لِنَفْسِي نَفْعًا وَلاَ ضَرًّا إِلاَّ مَا شَاء اللّهُ وَلَوْ كُنتُ أَعْلَمُ الْغَيْبَ لاَسْتَكْثَرْتُ مِنَ الْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِيَ السُّوءُ إِنْ أَنَاْ إِلاَّ نَذِيرٌ وَبَشِيرٌ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ۝

188. Сен: «Ўзим учун Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари, на фойда ва на зарарга молик эмасман. Агар ғайбни билганимда, яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмас эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва хушхабар берувчиман, холос», – деб айт.

“Намл” сурасида :

قُل لَّا يَعْلَمُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ۝

65. Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар.
Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади.
“Жин” сурасида:

عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا يُظْهِرُ عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا۝

26. У ғайбни билувчидир ва ҳеч кимни Ўз ғайбидан хабардор қилмас.
Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш