Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар

28-02-2024, 01:18 admin Янгиликлар 215

Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар Истиқлол маҳалласида шаҳар ҳокими ёрдамчиси Насиба Рахимова билан танишув ва қизғин самимий суҳбат бўлди Маҳалламизда бўладиган баьзи камчиликларни маҳаллани ўзида ҳал қилишимиз ҳақида суҳбат олиб борилди Жиноятчиликни олдини олиш қизларни эрта турмушга беришни салбий оқибатлари хонадонда қайнона келин муносабатлари ёш оилаларда ажримни олдини олиш каби нозик масалаларни олдини олишда фаол бўлишимизни таькидладилар Биз маҳалла бешлиги ва фаоллари ишончингизни оқлаш учун доим ҳаракатдамиз Истиқлол МФЙ отинойиси Махмудова Гулчехра
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий шаҳар Саҳоват деҳқон бозори радио узелидан "Бунёдкор" мфй отинойиси Рўзиева Хушандон "Исломда молиявий шерикчилик" мавзусида жума тезисидан маърўза ўқиди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 27.02.2024-санасида Зарафшон шаҳар 'Наврўз"МФЙ 77-уй 78-хонадонда яшовчи Абера опа ва маҳалла аёллари билан "Соғлом турмуш тарзи ", "Қудачилик одоблари ", "Фарзанд тарбияси " мавзуларида суҳбат ўтказилди. Маҳалла отинойиси Х.Худжиярова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 27.02.2024 санасида Геолог махалласи 45-уй, 6-хонадонда таъзия муносабати билан "Исрофгарчиликни олдини олиш, қизларимизни турмушга бергандан кейин эрига итоатли бўлишлик, қайнона-қайнотани ҳурмат қилиш, қайноналар келинларга билмаганларини ўргатиш, уларни дарҳол ажратиш эмас, уларни отасини тезроқ ислоҳ этиш, келинларимизни инстаграм, телеграмларга расмларини қўймасликлари" тўғрисидаги мавзуларда Зарафшон шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова томонидан маърузалар қилинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 27.02.2024-санасида "Баҳор"МФЙни раиси Н.Примова, маҳалла отинойиси Х.Худжиярова, маҳалла хотин-қизлар фаоли И.Бекназарова ва маҳалла фаоллари билан маҳаллада ижтимоий -маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оилавий ажримларни олдини олиш бўйича маҳаллада яшовчи психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар ва нотинч оилалар аъзолари билан ишлаш бўйича келишиб олинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26.02.2024 санасида Зарафшон шаҳар "Ёшлик" маҳалласи 6-кичик туман 8-уй, 12-хонадон соҳибаси Лола опаниниг отаси Ёдгор бобо дунёдан ўтганига қўшнилар билан бирга мфй отинойиси О.Давронова ҳам ҳамдардлик билдириб чиқишди. Мфй отинойиси О.Давронова ташриф буюрган аёлларга "Марҳумнинг орқасидан етадиган савоб амаллар", "Мусибатга гўзал сабр қилишнинг ажри улуғлиги" хақида тушунчалар берди.

Зарафшон шаҳар "Ёшлик" маҳалласи отинойиси О.Давронова
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон маҳалласи фуқароси С. Ҳайитова ва М. Улуғбек маҳалласи фуқароси Э. Назаровларнинг оилавий келишмовчиликлари сабабларини ўрганиш уларга берилган муддатда оилаларини тиклаш борасида чиқарган хулосалари оилавий келишмовчиликларини бартараф этиш юзасидан С. Ҳаитова билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Бир нафар фарзандини тўлиқ оилада, бағрибутун, меҳр-садоқатли фидоий жамиятнинг фойдали фаол аъзоси қилиб вояга етказиш борасида суҳбат ўтказилди. 28.02-куни Э. Назаров билан суҳбат ўтказиш ва оилани яраштириш чоралари кўрилиши тўғрисида режалаштирилди.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
26 02.2024. Кўҳрон маҳалласи Кўҳрон кўчасида яшаётган Аслонов Исомиддин ва унинг хотини Холмуминова Гулчиройларнинг оилавий келишмовчиликлари Кўҳрон маҳалласи раиси Тошаҳмедов Н ва Кўҳрон маҳалласи хотин-қизлар фаоли Ф. Қаланова ва маҳалла отинойиси С. Ғозиевалар иштирокида ўрганиб чиқилди. Бу оиланинг турмуш қурганига 16 йилдан ошаган. 3та фарзанди бор, катта фарзанди 15 ёшда. Ота 40 ёшда чакана иш билан шуғулланади.Ичимлик кўп ичади. Топган пулини кўпини ичимликка сарфлайди. Баъзан уйда овқатга ма саллиқ топилмай қолади. Уруш жанжалдан сўнг охири Гулчирой болаларни ташлаб, она уйига кетган. Бу оилани маҳалла биносига чақириб, ҳар иккала томонга диний ва дунёвий тушунчалар берилди. Болаларнинг катта бўлиб қолгани, улар энди сизларни бундай қилиб юришларингдан уялиб, бирор иш қилишдан ҳам тоймаслиги мумкинлиги уруш жанжалли хонадонда барака бўлмаслиги, фарзандлар тарбиясига, ҳулқига,салбий таъсир қилиши, Ота-она бола тарбиясида бир хил маъсул эканлиги, бир қанча мисоллар билан тушунтирилди.
Шу жойда оила яраштирилди. Биргаликда уларга яхши ниятлар билдирилди ва ўз уйларига кузатилди
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26 Ферал санасида Кармана тумани" Варқ" мфй биносида фуқаролар Эшпулатовлар оиласидаги эр ва хотин ўртастдаги келишмовчиликларни эшитиб ўртадаги тўрт нафар фарзандлар ҳаққи улар олдидаги бурчларини одо қилиш, оила муқаддас эканлиги , эр ва хотин ўртастдаги вазифалари мавзусида суҳбат олиб борилди.Уларни яраштириб қўйдик.
Кармана тумани "Варқ" мфй отинойси Нарзуллоева
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26.02.да Нурота туман "Нурфаҳр"  маҳалла отинойиси М. Асомова аёллар билан "Оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак аҳлоқий ва маънавий қадриятлар, оилавий барқарорликни таъминлаш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни дунёқарашини шакллантириш"  мавзуларда суҳбат ўтказди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навбаҳор тумани Янги йўл маҳалласида яшовчи Қурбонова Лола хонадонига маҳалла фаоли Қудратова Шаҳло ва маҳалла отинойиси Эргашева Навбаҳор ҳамкорликда мигрантлар билан суҳбатлашдик.Суҳбат жараёнида Лола турмуш ўртоғи билан Москва шаҳрида ишлаш учун 4 нафар фарзандларини онаси қарамоғида қолдириб кетишган эди.Болаларини аҳволи, соғлиги жойида . Мактабга ўз вақтида борадилар.
Пахтакор маҳалласи отинойиси Эргашева Навбаҳор.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26 санасида Самарқанд маҳалласида хотин-қизлар фаоли ва отинойи биргаликда келган хотин-қизларни муаммоларни тинглаб имкон қадар ёрдам беришга келишилди. Маҳаллага келган А оиласида қӯшниси билан келишмовчилиги бор экан.Керакли маслаҳатларни бердик. Қӯшничилик ҳақида тушинчалар бердик. Сӯзларимиз беҳуда кетмади. Манфаатли бӯлганидан хурсанд бӯлдим.

Самарқанд маҳалласи отинойиси Раимова Самия.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26- февраль санасида Учқудуқ туман  "Айтим" мфй отинойиси М. Жабборова аёллар ўртасида ханафий мазҳаби, мотуридий таълимотлари асосида маърака маросимларини ўтказиш тўғрисида суҳбатлашди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жорий йилнинг 26- февраль санасида Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова маҳалла аёллари билан "Хотин-қизларга хос диний маросим ва тадбирларни ҳанафий  мазҳаби ҳамда мотурудийлик таълимоти асосида, миллий урф-одатларга мувофиқ олиб бориш", "Оилавий тадбирлар, тўй ва маракаларни тартибга солиш, уларни исрофгарчиликсиз, ихчам ва турли бидъат-хурофотларга чек қўйган ҳолда ўтказиш",  "Вақт ва умр қадри", "Фарзанд тарбиясида оналар ўрни" мавзуларида суҳбат ўтказди.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш