04.11.2023-йил.
ZARASHON SHAHRIDA "YASHIL MAKON" UMUMMILLIY LOYIHASI DAVOM ETMOQDA
Ayni kunlarda respublikamiz bo'ylab davom etayotgan "Yashil makon" umummilliy loyiha doirasidagi kuzgi daraxt ekish ishlari Zarafshon shahrida ham amalga oshirilmoqda.
Xususan, bugun erta tongdan shahar hokimi Nazirbek Rahmanov va sektor rahbarlari boshchiligida tegishli tashkilotlar, mas'ullar, nuroniylar, yoshlar, keng jamoatchilik vakillari ishtirokida ko‘chat ekish aksiyasi doirasida saksovul nihollari o‘tqazildi. Ta'kidlash joizki, shahrimiz atrofi bo‘ylab tashkil etilayotgan ushbu "saksovul belbog‘lari" qum va chang bo‘ronlaridan asraydigan belbog‘ vazifasini bajaradi.
"Geolog"MFY otinoyisi X..Xudjiyarova.
04.11.2023йил Конимех тумани Наврўз мфй Ажинияз кўчасида "Яшил макон", "Оналар боғи" дастури асосида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда туман отинойилар Шўркўл мфй отинойиси Ҳ.Темирова, Гулистон мфй отинойиси Н.Жумаева, Бирлик, Дўстлик мфй отинойиси Н.Нуракаева ҳам қатнашдилар ва аёллар билан "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарвар, ватанга муҳаббатли, садоқатли, етук инсон қилиб тарбиялаш", "Она табиатни севиш, аҳоли ўртасида шукроналик туйғуларини кучайтириш" мавзуларда суҳбат олиб борилди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
2023-йил, 4-ноябр.
Боғчакалон маҳалласи аёллари билан "Қайнона-келин муносабатлари, оилада эркакнинг ўрни" мавзусида суҳбат ўтказдим. Оналар билан турмуш сирларини ўртоқлашдик, тажрибаларини ёшларга ёйиш учун ўргандик. Оилани қадрлаган оналар бор экан, ажримлар камаяди.
Боғчакалон мфй отинойиси
Ражабова Дилфуза.
4.11.2023 йил. Навбаҳор тумани Ўзбекистон маҳалласида маҳалланинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳисобот йиғилишида бешлик ходимлари ўз вазифалари ижроси бўйича бажарган ишлари, келгуси чоракда бажарадиган режалаштирилган фаолиятлари юзасидан йиғилиш қатнашчиларига ҳисобот бердилар. Туман бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова ҳисобот йиғилишда қатнашиб фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларни ота-онага муҳаббатли ва садоқатли, фидоий, ватанпарвар қилиб тарбиялаш борасида "Ёшлар келажагимиз"," эр-хотин,қайнона-келинлар ўртасидаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган "Оилалар жам бўлсин, фарзандлар боши хам бўлмасин"мавзуларида маърузалар қилди ва Ўзбекистон маҳалласи аҳлини оилавий ажимларни, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликни олдини олишда ҳамжиҳатликка чақирди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова.
Навоий шаҳар Умид қўрғони Хончорбоғ мфй 3-мактаб биносида 9 ойлик ҳисобот бўлиб ўтди. Маҳалла ходимлари халқ олдида ўз ҳисоботларини берди. Хотин-қизлар фаоли Хасанова Феруза ўз ҳисоботида 17 та ажрим ёқасидаги оилалардан муҳокама қилиниб 16 нафари яраштирилганини, бир нафар оила фарзандсизлик сабабли ажралишгани қайд этилди. Бундан ташқари 7 та оила маҳалла ходимлари томонидан яраштирилганлиги, 5 нафар оила маҳалла фаоллари томонидан яраштирилганлиги таъкидлаб ўтилди. Мен ҳам 3-мактаб маъмурияти томонидан ёшлар тарбиясига фаол иштироким учун ташаккурнома билан тақдирландим.
Мфй отинойси Қулбобоева Мавлуда.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги