Кармана тумани "Қосим Шайх" масжиди жоме масжиди имом хатиби бошчилигида 5 нафар эҳтиёжманд ва боқувчисини юқотган оила фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди
Konimex tumani bosh imom xatibi R. Yandashev tumandagi 2 ta ehtiyojmand oila farzandlariga o‘quv qurollari olib berildi.
Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказилди!!!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллиги Қизилтепа тизимида расмий фаолият олиб бораётган барча масжидларда ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Шу муносабат билан Чоршанба куни имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилдилар.
Туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов қабулларига ҳам Умра ва Ҳаж масалалари ,оилавий масалаларда маслаҳат олишди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домло Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz
30.08.2023 йилда Сарбозор, Навкар ва Чорвоқгузар маҳаллаларининг хотин- қизлар фаоллари,Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, отинойилар, кайвонилар, маҳаллаларнинг тадбиркор аёлларидан вакилларининг иштирокида
Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб,байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирокчилар ўзларининг дил сўзлари билан ҳаммани байрам билан қутлаб, мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлар , ўз ечимини топаётган диний ва дунёвий масалалар , юртимиз тинчлиги, хонадонларимиз ободлиги, фарзандлар камоли учун саъй- ҳаракат қилиш, оилаларда келишмовчиликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш учун ҳаракат қилиш ва ҳоказолар тўғрисида гапириб, Юртбошимиз ҳақларига дуолар қилишди, тинчликнинг қадрига етиш, шукроналик туйғуси билан яшаш кераклигини эътироф этишди.
Тадбир ихчам, маданий ва жуда мазмунли ўтди.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
29.08.2023 йил. Навбаҳор тумани Пахтакор маҳалласи фуқароси Эргашев Жаҳонгир ва Нарзуллаева Муборакнинг оилавий мажаролари ва қайнона-келин ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабабларини ўрганиш мақсадида Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова, маҳалла хотин-қизлар фаоли С. Адизқулова, Пахтакор маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Холбоева Мухлиса билан биргаликда аввал Нарзуллаевлар кейин, келинни олиб Эргашевлар хонадонига бордилар. Эргашевлар хонадони аҳилларига эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги ўзаро низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий-таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган: "Қайноналик илми ва келинлик одоби " ,"Хотиржамлик ҳукмрон уйда баракот бўлар" бундан ташқари оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли қилиб тарбиялаш борасида "Оилада бағри бутун фарзандлар камол топсин" мавзуларида тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Натижа: Қайнона келин ўртасидаги ўзаро келишмовчилик бартараф этилиб Эргашевлар оиласи яраштириб қўйилди.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С. Хушматова
30.08.2023 йил.
Қизилтепа тумани "Узилешкент" маҳалласи фуқароси Ӯрозов Ойбек ҳамда Абдуллаева Матлубанинг оилавий мажаролари ва қайнона-келин ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабабларини ўрганиш мақсадида маҳалла фуқаролик йиғини раисаси Г Ӯроқова Қизилтепа тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М.Файзиева Узилешкент маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Нурова Лола билан биргаликда аввал Абдуллаевлар кейин, келинни олиб Ӯразовлар хонадонига бордик, икки оила аёлларини маҳалла биносига олиб бориб уларга эр-хотин, қайнона-келин ўртасидаги ўзаро низолар ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий-таъсир кўрсатувчи ҳолатларни бартараф этишга қаратилган: "Қайноналик илми ва келинлик одоби" ,"Хотиржамлик ҳукмрон уйда баракот бўлар" , бундан ташқари оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли қилиб тарбиялаш борасида "Оилада бағри бутун фарзандлар камол топсин" мавзуларида тушунтириш ишлари амалга оширилди ӯғиллари Ойбек Давлат хафсизлигида ишласада
Қайнона келин муносабати тикланмаса Ойбекни ишига салбий таъсир қилиши тушунтирилди.Натижа: келиннинг талаби билан, ӯзига келиб олиш учун икки ҳафта муддат берилди.
Қизилтепа тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева
Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов тумандаги “Хўжа Жалол” жомеъ масжидига бориб масжид ободлигини назорат қилиб масжид имом хатиби Н.Нарзиев домла билан суҳбатда бўлдилар.
https://t.me/Bastomiy_uz
30.08.2023йил Конимех тумани Наврўз мфй отинойиси Н.Ходжанова Наврўз мфй Бердақ кўчасида яшовчи хотин-қизлар билан "Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи", "Шукроналик", "Оналар ўртасида ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли садоқатли етук инсон қилиб тарбиялаш" мавзуларида суҳбат олиб борди.
2023-йил, 30-август.
Зарафшон маҳалласида яшовчи аёллар билан " Аёлларда маърифий ислом таълимотига зид бузғунчи ғояларга, турли бидъат ва хурофотларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ислом динининг инсонпарварлик, бунёдкорлик ва маърифий ғояларини етказиш"мавзусида суҳбат ўтказдик. Маҳалла хотин-қизлар фаоли Умрзоқова М. отинойи, оқила аёл Ҳамроева Қ. биргалашиб мавзу юзасидан тушунча бердик. Хотин-қизларга яратилаётган шароитлар, Президентнинг халқпарвар сиёсатлари, чиқараётган Фармон, Қарорлари ижроси ҳақида тушунча берилди. Шу жумладан "Тиббиётдаги ислоҳотлар--инсон қадри учун" мавзусида Пқ-14-қарор ҳақида ҳам тушунча бериб ўтдик. Аёллар воқелик мавзуларини тўғри англашди ва оила, қариндошларга етказишга масъуллигини айтишди.
Саволлар, унга етарлича жавоблар ҳам айтилди. Тарғибот ишларининг самараси юрт ободлигига, фаровонлигига, аҳоли турмуш тарзининг яхшилигига албатта, хизмат қилади.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги