Ўзбекистон делегацияси Қоҳира шаҳрига ташриф буюрди

3-07-2019, 09:02 admin Янгиликлар 872

Ўзбекистон делегацияси Қоҳира шаҳрига ташриф буюрдиАйни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради.
Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ва «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида мулоқот ўтказишди.
Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этилиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш