“Қорасаллалилар” диний оқими

9-07-2019, 09:24 admin Мақолалар 1 007

“Қорасаллалилар”1900-йиллар бошларида Самарқанд вилоятининг ҳозирги Нарпай тумани Саловат қишлоғида яшовчи “мулла Назар” исмли шахс томонидан асос солинган бўлиб, ушбу шахс “Нақшбандия” тариқати аъзоси ҳисобланган, Назар мулла “Нақшбандия” тариқатида баъзи бир диний масалаларда ўз оқимдошларига қарши чиққан холда “Қорасаллалилар” йўналишига асос солган шахслардан бири ҳисобланади, 1930 йиллардаги Чор Россияси томонидан ўтқазилган қатағон даврида Мулла Назар ҳам отиб ўлдирилади, шундан сўнг ушбу оқимга етакчиликни Самарқанд вилоятининг ҳозирги Пахтачи тумани “Гумбаз” МФЙда яшовчи “мулла Абдурайим” (баъзи шахслар томонидан мулла Абдурахим деб ҳам номланган) ўз қўлига олган, ўша вақтларда Чор Россияси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ислом динига қарши кураш ва диний уламоларни йўқ қилиш сиёсати олиб борилганлиги сабабли мулла Абдурайим таъқиблардан қочиб ҳозирги Навоий вилояти Хатирчи тумани худудига Кўксарой даштларига келади ва шу ерда бир йилга яқин муддат давомида ўзининг тарафдорлари ёрдами билан яшириниб юради, шундан сўнг мулла Абдурайим Тошкент шаҳрига келиб, қўйлиқ даҳасига яқин бўлган жойдан ер сотиб олади ва шу ерга жойлашади, 1950-йилларда мулла Абдурайим вафот этгач ушбу оқимга етакчи этиб фаол аъзолардан бири ҳисобланувчи Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи Умаров Олимхон тайинланади, Умаров Олимхон “Қорасаллалилар”оқимига пир этиб тайинланганидан сўнг доимий равишда Тошкент шаҳрида Тўйтепа шаҳарчасида яшай бошлайди, ўзи асли Самарқанд вилоятидан бўлганлиги сабабли акасининг ўғли Умаров Исоқхонни Самарқанд вилояти Хатирчи тумани “Тасмачи” қишлоғидан уйлантиришади, шу сабабли Умаров Исоқхон Хатирчи туманига кўчиб келади, лекин Хатирчи туманида у тайинли иш тополмаганлиги сабабли 1960 йилларнинг охирларида Самарқанд вилояти Оқтош шаҳрига кўчиб келади, Оқтош шаҳрида қуритилган меваларни қабул қилиш омборига ишга жойлашади, орадан бироз муддат ўтиб Оқтош шаҳридан уй сотиб олади ва оиласини кўчириб олиб келади, Хатирчи туманидаги уйида эса катта ўғли Умаров Ҳикматиллани қолдиради, 1978 йилда Умаров Олимхон вафот этганидан сўнг “Қорасаллалилар”оқимига пир этиб Умаров Исоқхон эшон тайинланади, Умаров Исоқхон умрининг қолган қисмини Оқтош шаҳрида яшаб ўтказади, 2014 йилда 97 ёшида вафот этади, шундан сўнг ушбу оқимга пир этиб Умаров Исоқхон эшоннинг катта ўғли 1947 йилда туғилган Умаров Ҳикматилло тайинланади.
Диний оқим аъзолари билан диний раҳнамолари қай ҳолатда тайинланиши ҳақида суҳбатлашилганида улар диний раҳнамога Худо томонидан “Белги”(ваҳий) келиб, навбатдаги диний раҳнамо ўзи бўлиши ҳақида аён бўлиши, шу сабабли диний раҳнамо сифатида тайинланиши маълум бўлган
“Қорасаллалилар” атамаси дастлаб 1940-1950 йилларда ушбу оқимнинг пирлари ҳисобланувчи мулла Абдурайим ва мулла Олимхонлар Тошкент шаҳрида яшаганлиги сабабли уларнинг водий ва вилоятларда яшовчи муридлари уларнинг олдига келаётган вақтларида оқ салла ўраб келишганлигини, шу сабабли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан диний мутаассибликда айбланиб ушлана бошланганлигини, натижада пирларининг олдига келишга қийналиб қолишганлигини, шунда улар оқ салланинг ўрнига қора салла ўрай бошлашганлигини, шу билан муаммони ҳал этишганлигини, шу сабабли рус амалдорлари уларни “Чёрный калпаки” ўзбекча “Қора саллалилар” атамаси кириб келган. Бу атама Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосан Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ушбу йўналиш аъзоларига нисбатан ишлатилади, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сурхондарё, Қашқадарё ва водий вилоятларида “Сўфилар” деб номланади.
“Қорасаллалилар” тоифасида ўзини “Пир” ҳисобловчи йўлбошчилари ўзларининг олдига келиб, унга эргашувчи шахсларни “Муридлар” деб ҳисоблашади, Пир уларнинг жамоалари ичида асосий қарорларни қабул қилади, ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари пирнинг олдига Республика миқёсида “Қорасаллалилар”тоифасига кирган шахслар келишиб, унинг суҳбатида бўлиб қайтишади, суҳбат асносида ўзлари билан олиб келган қимматбахо буюмлар, озиқ-овқатлар ва пулларни диний раҳнамога бериб кетишади, диний раҳнамо яъни пир жамоа ичида қилган маърузалари давомида “давлат раҳбарларига доимий равишда итоатда бўлинг, қонунларни ҳурмат қилинг деб келсада, ўзининг тарафдорлари билан уйларида ташкил этилган намозхоналарда тўпланиб намоз ўқишлари, пинҳоний тарзда ҳаёт кечиришлари, жанозаларга кам миқдорда одам айтишлари, тилла тиш ёки ялтироқ ясама тиш қўйган диндорларни ёқтирмасликлари, ўз аъзоларининг давлат хизматларида ишламасликлари, асосан деҳқончилик ва тадбиркорлик ортидан даромад топиб келишлари, доимий равишда узун қора соқол қўйиб юришлари, олиб борилган суҳбатлар давомида ўзларини алоҳида “Бизда” деб, бир бирларини “Биродар” деб аташлари, одатий турмуш тарзи кечириб келаётган фуқароларни нотўғри йўлда кетмоқда деб ҳисоблашлари, ўз аъзоларини кўпайтириш ва аъзо бўлган шахсларни оқимдан чиқариб юбормаслик мақсадида “Биродар”лар ўзаро қуда-анда бўлишлари, ҳаттоки ака-ука ёки опа-сингиллар ўзаро қарши қуда бўлишлари, одатий турмуш-тарзи кечирувчи оилалар билан умуман қуда-анда бўлишга қарши эканликлари, бундан ташқари ушбу оқимнинг салбий, камчилик томонини кўрсатиб берган диний уламоларга тиш-тирноғи билан қарши чиқишларини, ҳаттоки расмий имом хатиблар, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси томонидан қабул қилинган қарор ва фатволарга ҳам пинҳона бўйсунмаслик ҳолатларини учратиш мумкин.
1995 йилга қадар Хатирчи тумани ҳудуди Самарқанд вилоятига қараган, шу сабабли “Қорасаллалилар” диний оқимининг асосий намоёндаларидан бири ҳисобланувчи Умаров Исоқхон эшон ва унинг қариндошлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ва Нарпай тумани “Оқтош” шаҳрида яшашган, унинг катта фарзанди 1947 йилда туғилган Умаров Ҳикматилла 1950-60 йилларда Хатирчи тумани “Тасмачи” қишлоғидан уй-жой сотиб олган ва шу ерда яшай бошлаган. Умаров Ҳикматилла 1970 йилдан бошлаб Хатирчи тумани “Тасмачи” қишлоғида жойлашган 17-сонли ўрта мактабга ўқитувчи бўлиб ишга кирган, ушбу мактабда меҳнат фанидан дарс берган, ўзининг диний қарашларини яқинлари орасида тарғиб қилиб, Хатирчи тумани ҳудудида яшовчи фуқаролардан ўзининг оқимига тарафдорлар йиғган, ушбу мактабда ишлаб нафақага чиққан, нафақага чиққанидан сўнг ўзи яшаб келган уйини катта фарзанди Умаров Ҳамидуллога қолдирган, ҳозирда Умаров Хамидулло “Тасмачи” МФЙда боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келади.
2013 йилда “Қорасаллалилар” диний оқимининг раҳнамоси Умаров Исоқхон вафот этганидан сўнг, ушбу оқим тарафдорлари ўзларига диний раҳнамо сифатида Умаров Исоқхоннинг ўғли 1947 йилда туғилган Умаров Ҳикматуллани тайинлашган, ҳозирги кунда у Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳрида истиқомат қилмоқда.
Ҳозирги кунда Хатирчи тумани ҳудудида фаолият юритувчи масжидлардан “Шайх Гадой Селкин”, “Хўжақул эшон”,“Сўфи Оллоёр” ва “Маҳаллаи азизон” жоме масжидлари ҳудудида яшовчи, собиқ “Қорасаллалилар” тоифаси аъзолари билан суҳбатлашилганда бу йўлдан қайтганликларини, эргашиб хато қилишганини тан олишиб, келгусида бундай хатони такрорамасликларини айтишмоқда ва масжидларга ибодат учун келишмоқда.

Хатирчи туман бош имом хатиби Б.Ҳакимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш