МУСОФИРГА РЎЗА ФАРЗ ЭМАСМИ?

10-03-2025, 09:49 admin Ислом олами / Савол-жавоб 62

CАВОЛ: Мен ҳозирда россиядаман, ҳозир исломуз каналида рўза ҳақида ўқиб қолдим унда мусофир одамга рўза фарзмас дейилган. Шунда мен Рамазон ойида рўза тутишга иккиланиб қолдим. Устоз шу ҳақида ёрдам берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз Россияга хизмат сафари билан 15 кундан узоқ муддатга борган бўлсангиз, сизга рўза фарз бўлади. Чунки сиз мусофир эмассиз. Мусофир деб бирор сафар масофали жойга (сафар масофаси тақрибан 90 км деб белгиланган) 15 кундан кам муддатга борган одамга айтилади. Тилимизда бундай одамларни мусофир десакда, шаръиатда намозни қаср қилиш ва рўзани кейинроқ тутиб бериш каби ҳукмлар жорий қилинадиган мусофир ҳисобланмайди. Шунинг учун сиз каби узоқ муддатга хорижга борганларга рўза тутиш фарз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш