Каффорaт
Ассалому алайкум! Марҳумнинг қазо намозларининг каффорати қандай бўлади? Уларнинг ҳисоби қанча? Кунлик ҳисобланиб тўланадими ёки ҳар маҳали ҳисобланадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
– Ва алайкум ассалом!
Ўтган одамнинг қазо намозларини бошқа одам унинг учун ўқиши жоиз эмас. Чунки намоз ҳам, рўза ҳам шахсий амал. Уни ҳар бир шахс ўзи бажариши керак. Аммо ўтган одамнинг қазо намозлари учун фидя чиқариш мумкин.
Кимга намоз фарз бўлса-ю, уни вақтида адо этмаса, қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қасддан тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади, аммо қазосини ўқиш лозимдир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир», дедилар».
«...Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт».
Бешовлари ривоят қилишган. Муслимнинг ривоятида:
«Агар бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. Чунки Аллоҳ: «...Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт», деган», дейилган.
Унутган ва ухлаб қолган одам намознинг қазосини ўқиши лозим бўлганидан кейин, қасддан қолдирган одамга уни қазо қилиш албатта, лозиму лобуд бўлади. Ҳайз ёки нифос кўрган аёлдан намоз соқит бўлади. У қазосини ўқимайди. Шунингдеқ асли кофир ёки жинни бўлган одам ҳам намознинг қазосини ўқимайди. Беш вақт намоз вақтидан кўпроқ муддат ҳушидан кетиб ётган одам ҳам қазосини ўқимайди. Муртад яна Исломга қайтса, муртадлик вақтидаги намозни қазо қилмайди. Ҳаётлик вақтида имо билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган одам каффорот беришни васият қилиши лозим эмас. Шунингдеқ сафар ёки хасталик туфайли рўза тута олмаган одам тузалмасдан ёки сафардан қайтмасдан ўлиб қолса ҳам, фидя беришни васият қилиши шарт эмас. Аммо мазкур васиятни қилиш мустаҳабдир. Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўла туриб, олти вақт намоздан кўпини қолдирган бўлса, каффорот беришни васият қилиши лозимдир. Рамазонда узрсиз рўза тутмаган одам ҳам шунга ўхшашдир. Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийси фидяни ўз ҳисобидан берса бўлади. Фидя ва каффоратнинг миқдори — бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати. Бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Киши ўзи ҳаётлик чоғида ўқимаган намозининг каффоротини тўлаши мумкин эмас. Аммо рўзаникини, унинг қазосини бажаришга кўзи етмаса, беради. Меросхўрлар ўлган шахснинг қазо намозларини ўқиб қўйиши мумкин эмас. Чунки намоз шахсий баданий ибодатдир. (“Кифоя” китобидан)
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq
"Мен Оиша онамизнинг етмиш минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди."
Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу
Етмиш минг дирҳам бугунги кунда 800 миллион сўмдан ошади. Бу пулга энг сара кийимлардан минглаб сотиб олиш мумкин...