ХУТБА ЎҚУВЧИНИНГ ҚЎЛИДАГИ ҲАССА

19-12-2019, 08:25 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 020

Савол: - Ассалому алайкум! Жума ва ҳайит хутбаси вақтида хотиб минбарда нима учун ҳасса ушлаб туради?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом!Фатавои Татархонияда: “Имом қилич ёки асога суяниб хутба қилса жоиз. Лекин макруҳ”, дейилган. Фатавои Ҳиндийда: “Имом қилич ёки асога суяниб хутба қилиши макруҳдир. Хуласатул фатаво ва Муҳийтда ҳам шундай”, дейилган. Ҳанафий мазҳабида саҳиҳ қавлга кўра асога суяниш жоиз, макруҳ эмас. (Шарҳу сифрис саода). Раддул мухтор китобида: “Асо тутиш қоим туриш каби суннатдир” дейилган. Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам (хутба қилаётганларида) асо ёки қиличга суяниб турдилар”, дейилган. Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ “Асога суяниш суннат. Лекин суннати муаккада эмас. Суннати муаккада ёки зарурий деб билиш ҳамда асо тутмаганни маломат қилиш макруҳдир. Омма жуманинг шартларидан деб ўйлаб қолмасликлари учун гоҳ гоҳ тарк қилиб туриш керак” деган. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш