Саҳобалар ҳаётидан: Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу

27-11-2017, 14:01 muslim Мақолалар / Саҳобалар ҳаётидан 1 427


Саҳобалар ҳаётидан: Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳуСаид ибн Молик ибн Синон ибн Убайд, куняси Абу Саид ал-Худрий Адий ибн Нажжор қабиласидан. У мусулмон оилада дунёга келган. Отаси Мадинада ислом ёйила бошлаган пайтларда исломни қабул қилган эди.

Абу Саид Мадинадаги Масжиди Набавий қурилишида қатнашган. Ҳали ёш бўлгани учун Бадр жангига бормаган бўлса-да, ўн уч ёшида Уҳуд ғазотида отаси билан бирга қатнашди, отаси Молик шу жангда шаҳид бўлди. Шундан кейин оилани боқиш Абу Саиднинг зиммасига тушди. Оилада танглик юзага келгач, хонадон аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: “У кишидан сен ҳам бир нарсалар сўра, ҳамма сўраяпти-ку”, - дейишди. Абу Саид бу гапларга аввалига қулоқ солмаса-да, аҳвол оғирлашгач, ноилож Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига йўл олди ва У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутба ўқиётганлари устидан чиқди: ”Истиғно қилган ва номусини ҳимоя этганларни Аллоҳ оламлардан беҳожат қилади”. Бу сўзларни эшитиб, индамасдан ортга қайтди. Кейинги юз берган воқеалар ҳақида Абу Саиднинг ўзи шундай ҳикоя қилади: “Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳеч нарса сўрамай қайтганимдан сўнг, Аллоҳ таоло бизга ризқимизни етказди. Ишларимиз шу қадар юришдики, ансор оиласида биздан бой киши йўқ эди”.
Абу Саид Бани Мустаълиқ ва Ҳандақ жангида, Ҳудайбия, Хайбар, Макка фатҳи, Табук муҳорабасида – жами Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн иккита ғазотларида иштирок этди. Ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон даврларида Мадинада фатво берувчилардан бири бўлди, ҳазрати Али даврида Наҳравон жангида қатнашди.

Абу Саид ал-Худрий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мингдан ортиқ ҳадис ривоят қилган Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Анас ибн Молик, ҳазрати Оиша, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий билан бирга “муксирун” номи берилган етти саҳобийнинг биридир. Улар айтган ҳадислар 1600 дан зиёд бўлиб, шундан 1170 тасини Абу Саид ривоят қиган. Булардан 43 таси Бухорий ва Муслимда, 26 таси фақат Бухорийда, 50 таси фақат Муслимда, қолганлари бошқа ҳадис китобларда келтирилган. Бу саҳобанинг ривоятларини Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос, Анас ибн Молик ибн Умар, Абу Қатода, Абу Туфайл, Мужоҳид нақл қилишган. Абу Саид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганларини фақат эҳтиёж бўлганида, суннат янглиш татбиқ этилаётганини кўргандагина ривоят қилар эди. У камбағал, бева-бечораларга ёрдам барар, уларни бошпана билан таъминлар ва тарбия қилар эди. Абу Саиднинг Абдураҳмон, Ҳамза ва Саид номли фарзандлари бўлган. У зот ҳижрий 74-йилда 81 ёшда вафот этди.
Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти 2-курс талабаси Убайдуллаев Азамат
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш