Ўз жонига қасд қилиш нима?.

10-06-2021, 09:48 muslim Мақолалар 54

Ўз жонига қасд қилиш нима?.

Ўз жонига қасд қилиш деганда, инсон ўз қўли билан содир этадиган энг оғир жиноятлардан бири, бу ўз жонига қасд қилиб, ҳаётига нуқта қўйиш тушунилади.
Минг афсуслар бўлсинки ҳозирда 15 ёшдан 19 ёшача бўлганлар орасида эса суицид - энг асосийси ўлим сабабларидан бири экан. Аммо 70 ёшдан юқори бўлганлар ўз ҳаётларига ўзлари нуқта қўйишига кўпроқ мойил бўлишаркан.Бунда эркаклар, аёлларга қараганда уч баробар кўпроқ ўз жонларига қасд қилишга уринишар экан. Афсуски, бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз жонига қасд қилишлар бўйича статистикасида Ўзбекистон бу кўрсатгич бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда қайд этилмоқда.
Бунга сабаблар :
-- динсизлик
-- маърифатсизлик ;
-- тўқчилик ;
-- йўқчилик ;
-- шаҳвоний, нафсоний севги ;
-- руҳий хасталик ;
-- ўлимнинг ҳақиқати, қабр азоби, охират, қайта тирилиш, қиёмат ва дўзахдаги азоб-уқубатлардан бехабарлик ;
-- ўз жонига қасд қилишни муоммонинг ечими сифатида кўриш.
1. Динсизлик.
Инсон мутлақо динсиз бўлиши ҳам мумеин, ёки ўзини диндор ҳисобласа-да, аслида диннинг моҳиятини тушунмаслиги ҳам мумкин. Чунки диндорлик нафақат ўз жонига қасд қилиш, балки бошқанинг жонига қасд қилиш, ҳаттоки оддий ҳайвонларнинг жонига ҳам ноўрин қасд қилишни ман этади. Яъни, уларни бесабаб ўлдиришни қаттиқ қоралайди, ва бундай жиноятларни қилганларга алоҳида жазолар белгилайди.Қолаверса, дин инсонни раҳимдил, юмшоқ кўнгилли, меҳрибон, камтар, ҳокисор ва беозор қилиб қўяди.Шунинг учун ҳам ҳақиқий диндор жиноят содир этмайди. Аксинча, айрим динсизлар ўз жонига қасд қилишини оддий эрмак ёки жасорат деб ўйлайди.
2.Маърифатсизлик.
Инсон зотининг энг катта муаммоси жоҳилликдир.Чунки, диндор маърифатсиз бўлса, унинг диндорлиги фойда бермайди.Зотан, ўзининг дин тўғрисида саводсиз бўлиши, унинг нодон эканига кифоя қилади. Нодон эса, ҳар қандай жиноятни қилишдан ҳижолат бўлмайди. Негаки, у жиноят қилишга унинг нодонлиги кифоядир. Шунинг учун ҳам фарзандни болалигиданоқ нафақат дунёвий, балки диний илмларнинг ҳам билимдони қилиб тарбиялаш керак.Чунки Роббисини таниган банда осийлик қилмайди. Бунинг учун бандаларнинг қалбига Аллоҳнинг муҳаббати жо бўлишининг ҳаракатини қилиш керак.Муҳаббатни эса руҳий тарбияни яхши йўлга қўйиш билангина ҳосил қилиш мумкин.Шунинг учун ҳам одоб-ахлоққа оид маълумотларни кўпроқ тарқатиш, ёшларимизнинг онгига сингдириш керак.
3.Тўқчилик.
Шоҳона ҳаёт, тўкин-сочинлик -- Аллоҳ таолонинг буюк неъматлари.Мазкур нарсаларнинг неъмат эканини ҳис қилиш ва унинг қадрини билиш алоҳида бир илмдир. Мазкур илмни баланд-парвоз гаплар, эртагу достонлар айтиш билан ҳосил қилинмайди. Балки, ҳар бир илмнинг боши ва асл манбаи Қуръони карим ва суннати Набавий эканини унутмаслигимиз лозим.
4.Йўқчилик.
Агар фақир инсон ўта тақволи, илмли бўлмаса, йўқчиликка чидай олмасдан, тақдирга ҳам қарши чиқиши ва Аллоҳнинг тақсимотига ҳам эътироз билдириши мумкин экан. Бу эса куфрдир.Шунинг учун ҳам Набий салаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳим Сени номинг ила куфрдан ва фақирликдан паноҳ тилайман" ( Абу Довуд ва Аҳмад ривояти), деб дуо қилган бўлсалар ажаб эмас.
5.Шаҳвоний, нафсоний севги.
Бундай муҳаббатга гирифтор бўлганлар ҳеч нарсадан қайтмайди. Нима қилиб бўлса ҳам ўз севглиси висолига етса бўлди.Ҳаттоки, оқ сут бериб боққан волидаси, елкасига миндириб от бўлиб кишнаган отаси, бир қориндан талашиб тушган ака-укаю, опа-сингиллари ҳам кўзига кўринмайди. Ҳар қанча панду насиҳат қилинса ҳам қулоғига кирмайди.Имони заифлар учун бирор синов келса, осмону фалакни бошига кўтариб аййуҳаннос солади, дод-фарёд қилади.Ўша муаммодан қутилишни ҳар қандай йўлини қилади.Мабодо ўзи кўзлагандек натижага эриша олмаса ўз жонига қасд қилади.Энг ачинарлиси, ўз жонига қасд қилишни барча ташвишлардан қутилишнинг ягона йўли деб билишидадир.Бу энг буюк азоб-уқубатнинг бошланишидир.
Барчамиз бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.

Конимех тумани бош отинойиси: Бобоназарова Лобар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон мусуомонлари идораси Навоий вилояти шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш