Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни.

9-06-2021, 17:00 muslim Мақолалар 133

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни.

Болаларга ёзги таътил берилиши билан кўпчилик ота-оналарни ўйлов босади, чунки болалар бўш қолди дегунча, компютер ёки телефонга ёпишадиган бўлишган. Айниқса, шаҳарда, кўп қаватлиуйлардаяшаётганоналарнибумуаммокўпташвишлантиради.Ҳаммаота-оналар ҳам ҳозирги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан етарлича ёки умуман фойдалана олмайдилар. Айрим ота-оналар эса ўз вазифасини едириб-ичиришдангина иборат деб тушуниб қолишган.
Техника воситалари, ижтимоий тармоқлар бугунги ёшларимиз онги-шуурини эгаллаб олди. Дастлаб бундан ҳам хурсанд бўлган бўлса, кейинчалик, хавотирга туша бошлашди. Турли ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиш истагида шундай бедодликлар қилаётган ёшларни кўриб, уларни бу йўлдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида бошқотира бошладик.
Мен кўп йиллик педагогик ҳамда ҳаётий тажрибаларга суянган ҳолда фарзандларини бўш вақтида нима билан шуғуллантиришини билмай бошлари қотаётган оналарга тавсияларим бор, зеро Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг муборак ҳадисларида: “Ким бировни яхшиликка далолат қилса, ўзи ҳам шу яхшиликни қилган билан баробардир”,-дейилган. Демак, агар қуйидаги тавсияларга амал қилсангиз, фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман.
Болажонлар учун уч ойлик таътил давомида бажарадиган ишлар режасини тузиб беринг ва уни қатъий назоратга олинг. Биринчидан, бутун ислом олами фахр ва ифтихор билан тилга оладиган буюк аждодимиз Имом Бухорийнинг “Ал-адаб ал-муфрад”, яъни “Одоблар хазинаси” асарининг исталган бўлимидан (“Ота-онани рози қилиш”,”Илм олиш”,”Вақтни қадрлаш” бобларидан бўлса, яна яхши) 40 та ҳадис танлаб, фарзандингизга ёдлаши лозимлигини тушунтиринг.Унга ибрат бўлиш мақсадида ўзингиз ҳам шу ҳадисларни ёд олинг, бу борада ишни мусобақа тарзида олиб борсангиз, фарзандингиз учун жараён қизиқроқ кечади. Сиз эса жаноби Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг: “Кимки 40 та ҳадисни ёд олиб, унга амал қилса, жаннатга дохилдур”, деган ҳадисларига амал қилган бўласиз. Шунингдек, боланинг ёшига мос бўлган бадий адабиётларни ҳам шу тариқа ўқитишингиз мумкин.
Иккинчи тавсияни биринчисининг давоми сифатида келтиришни лозим топдим. Уйингизда ҳафтада бир марта маънавий суҳбатлар, илм мажлислари уюштириб, болангизнинг ҳафта давомида ўрганганлари ҳақида сўранг. Букунга бошқача тайёргарлик кўринг ва уни маънавий ва модий рағбатлантиринг, хурсанд қилинг,бу фарзандингиз бошлаган ишнинг хайрли ва давомли бўлишига, алббатта, ёрдам беради.
Мен кўчадаги ўриндиқларда соатлаб ўтириб, энг қимматли нарсаси-вақтини беҳуда ўтказаётган, боласи инжиқлик қилса, уни овутиш учун қўлига телефон тутқазадиган аёлларга шундай дегим келади:
-Азиз опа-сингилларим, фарзанд бизга Оллоҳнинг берган омонати, омонатга эса хиёнат қилинмайди. Кимлардир тирноғига зор бўлган азиз неъмат тарбияси хусусида биз қиёмат куни сўраламиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар :”Ҳар бир ота-она фарзандига одобдан яхши мерос қолдиролмайди”. Биз ҳам вақтимиз ва пулимизни нафсимиз хурсандчилигига сарфламасдан фарзандларимиз тарбиясига эътибор бериб, уларни ҳар жиҳатдан тўкис, маънавиятли, баркамол инсон қилиб етиштирайлик. Ёшликда берилган гўзал тарбия ва одоб фарзанднинг эртасида, албатта, ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.Унинг ортидан алқов ёки лаънат эшитиш ҳам ўзимизга боғлиқ. Илоҳим, барчамизни икки дунёда фарзанди ортидан раҳмат эшитиб ,иззат кўрадиган ота-оналар қаторида қилсин!

Зарафшон шахри “Кончилар”МФЙ отинойиси Ойжамол Давронова.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон мусуомонлари идораси Навоий вилояти шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш