«Эзгулик, саҳоват меҳр шавқат рамзи Хайит муборак»!!!

12-05-2021, 12:54 muslim Мақолалар 101

«Эзгулик, саҳоват меҳр шавқат рамзи Хайит муборак»!!!
Жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин мусулмонлари ойларнинг саййиди бўлган Рамазон ойини ниҳоятда кўтаринки руҳда, кечалари тоат, ибодат кундузлари рўзадор ҳолатда солиҳ амаллар ва Аллоҳ таоло ваъда қилган буюк мукофотни қабул қилиш куни “ИЙДИ-ФИТР” яъни рамазон ҳайити яқинлашиб келаётган шодиёна кунларда турибмиз.
Рамазон ҳайитини дунёдаги миллионлаб мусулмонлар қатори юртимиз мўмин-мусулмонлари ҳам катта шодиёна ва хурсандчилик билан ўтказиладигам муборак айёмдир.
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинким Мустақилликга эришганимиздан сўнг миллий ва диний қадриятларимиз тикланди. Жумладан Ҳайит байрами Республикамизда умумхалқ байрамлари қаторида нишонланадиган бўлди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳайит байрамлари тўғрисида шундай марҳамат қилганлар “Ҳар бир миллатнинг ўз байрами бор. Мусулмонлар байрами рўза ва қурбонлик қилишлик байрамидир”.
Ҳайит араб тилида ийд –байрам деган маънони англатади. Рўза ҳайити рамазон оғиз очиш билан боғлиқ шаввол ойининг биринчи кунида байрам қилинади. Ҳайит байрами хурсандчилик ва байрамона кайфиятда ўтказилмоғимиз керак. Лекин ҳозиргача ҳайитни нотўғри талқин қилаётганлар учраб туради.
Ҳайитни байрам қилиб нишонлаш ўрнига таъзия бўлган хонадонларга ўтганларни ёд ётиш этиш мақсадида бориб хонадон аъзодорларни ярасини янгилаш шаръан дуруст емас. Бундай ношаърий бидъат амаллардан сақланиб балки унинг ўрнига ҳайит мусулмонлар учун байрам қилиб берилган экан. Ана шу байрам кунлари ота-она, яқин қариндошларни кўнглини олиш, уларни зиёрат қилиш, бу кунда бева-бечораларга, ғариб ва мусофирларга мурувват кўрсатиб, кексалар ҳолидан хабар олиш билан, эҳтиёжманд кишиларга меҳр-мурувват, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш ҳам мўминнинг олий хулқ устида эканлигидан далолатдир.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расуллулоҳ (с.а.в) “Ким бир мўминни қайғуларидан бирини кеткизса, Аллоҳ уни қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини кеткизади.
Ким бу бир қийналган кимсани оғирини енгил қилса Аллоҳ таоло унинг қиёматдаги оғирини енгил қилади, қайси бир банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади”. – деганлар. Имом Муслим ривояти”
Ҳайит куни дуолар қилинадиган кундир.
Истиқлол шарофати билан ҳар йили давлатимиз раҳбари томонидан махсус қарор қабул қилиниб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш кунлари деб эълон қилинади. Барча юртдошларимиз бундай диний, исломий байрамларни кенг нишонлаб келмоқдалар.
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ҳайитини муборак қилсин! Аллоҳнинг фазлу инояти ила ер юзидан, юртимиздаги касалликларни кўтарилишини тақдир айласин. Юртимиз тинчлиги бардавом бўлсин. Хотиржамликда ибодатларда бардавомликни насиб этсин!
Омин!!!
Кармана тумани “Сардоба”МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон мусуомонлари идораси Навоий вилояти шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш