«Лайлат - ул Қадр»

3-05-2021, 13:41 muslim Мақолалар 113

«Лайлат - ул Қадр»
Лайлат ул - Қадр кечаси ифторлик жуда тантанали ўтади.
Лайлат ул - Қадр - рамазон ойининг 27-кечаси. Шу кундан бошлаб Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий нозил бўлган. Бу муродбахш кеча Лайлат ул - қадрнинг фазилатга Куръони каримнинг Қадр сураси бағишланган. Ушбу сурада, қадр кечаси минг ойдан хам афзал, чунки бу тунда Аллоҳ ўз қудратини намойиш килади, тамоми фаришталару руҳлар унинг буйруғига ҳозир турадилар, дейилган.
Халк орасида эса Аллоҳ таоло қадр тунини уйғок ўтказган ҳар бир мусулмонга истаган тилагини беради, деган тушунча тарқалган ва унга боғлик турли ривоятлари ҳам тўқилган. Жумладан, кадр кечасида уйғок бўлишдан максад, тилаклар шу туннинг фақат бир лаҳзасида ҳал бўлиши ва ҳатто бир мижжа қоқиб мизғиган киши ўша онни ўтқазиб юбориши мумкинлиги таъкидланади.
Ислом ақидасида энг аввало Лайлат ул - Қадр тунида Оллоҳ таоло Муҳаммад пайғамбарга Қуръони каримни уқтиришга киришган (ваҳий этган) ва шундан 23 йил давомида унинг қолган қисмларини юборган. Шу сабабдан қадр тунини мусулмонлар Қуръон ўқиб уйғоқ ўтказишга ҳаракат қиладилар ва шу йўл билан Оллоҳга бўлган ишончларини кучайтирадилар.
Алвидо
Алвидо, эй моҳи раҳмат шахри ғуфрон алвидо,
Айладинг азми сафар бўлдик паришон алвидо.
Авф қил исёнимиз эй яхши меҳмон алвидо,
Боиси савми саловату хатми Қуръон алвидо,
Алвидо, эй раҳмати ҳақ моҳи тобон алвидо

Кармана тумани” Сардоба”МФЙ отинойиси


Хусенова Насиба.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Ўзбекистон мусуомонлари идораси Навоий вилояти шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган отинойилар учун 1 кунлик ўқув семинари ташкил қилинди.
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш