Саҳобалар ҳаётидан

29-12-2016, 17:02 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Саҳобалар ҳаётидан 1 498

Саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан бирга бўлмаган бир мажлисга йиғилдилар: Холид ибн Валид, Ибн Авф, Билол ва Абу Зарр розияллоҳу анҳу бор эдилар. Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу: “Мен қўшинда шундай-шундай иш қилишни таклиф қиламан”, деди. Шунда Билол розияллоҳу анҳу: “Йўқ, бу таклиф нотўғри”, деди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу: “Қоратанли аёлнинг ўғли, ҳатто сен ҳам мени хато қиляпти (янгилишяпти) деяпсанми?” деди. Билол розияллоҳу анҳу даҳшатга тушган ҳолда ғазабланиб ўрнидан турди: “Аллоҳга қасамки, сенинг бу гапингни Расулуллоҳ алайҳиссаломга етказаман!” деди-да, шиддат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кетди.
Етиб келгач: “Эй Расулуллоҳ! Абу Зарр мен ҳақимда нима деётганини биласизми?” деди. У зот алайҳиссалом: “Нима деяпти?” дедилар.
Билол роҳияллоҳу анҳу: “Шундай-шундай деяпти!” деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгарди. Хабарни эшитган ҳолларида Абу Заррнинг олдига келдилар. Абу Зарр розияллоҳу анҳу масжидга тезда кириб: “Ассалому алайкум, эй Расулуллоҳ!” деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Зарр, уни онаси билан уялтирдингми? Қоратанли эканини таъна қилдингми? Дарҳақиқат, сен жоҳилияти бор кишисан!” дедилар.
Абу Зарр роҳияллоҳу анҳу йиғлади.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдиларига келиб ўтирдилар ва: “Эй Расулуллоҳ, мен учун афв сўранг, Аллоҳдан менга мағфират сўранг!” деди, сўнг масжиддан йиғлаган ҳолида чиқиб кетди.
Билол розияллоҳу анҳу унга яқинлашди, Абу Зарр розияллоҳу анҳу бошини Билолнинг оёқларига отди (ташлади), юзларини тупроққа қўйди ва: “Эй Билол! Аллоҳга қасамки, юзимни оёғинг билан босиб ўтмагунингча тупроқдан кўтармайман!” деди.
Билол йиғлай бошлади. Яқинлашиб, Абу Заррнинг юзидан ўпди-да: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳга бир бора бўлса ҳам сажда қилган юзни босмайман!” деди. Сўнгра икковлари турдилар, бир-бирларини қучоқлаб йиғладилар…
Бугун эса бизлардан баъзилар баъзи биродарига такрор-такрор ёмонлик қилади-да, “Мени кечир!” дейишни билмайди. Ва яна баъзилар бошқаларга ақийдасида, ҳаётидаги энг қимматли нарсаларида катта азиятлар етказади-да, кечирим сўрамайди. Баъзилар эса дўсту биродарларига қўли билан зулм қилади-да, “Афсусдаман!” деган сўзни айтишдан ор қилади.
Аслида, узр сўрашлик мусулмонга хос фазилатдир. Юксак маданият нишонасидир. Аммо жаҳолати устунлик қилган баъзи одамлар эса уни нафсни таҳқирлаш (хорлаш) деб ҳисоблайдилар…

Қаршиев Муродилла
Зарафшон шаҳар имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш