Келиннинг сепи ва шаръий тўй.

31-05-2023, 16:05 muslim Мақолалар 134

Келиннинг сепи ва шаръий тўй.

    Ота ўз қизига сеп қилиши аслида шариатда бор. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розияллоҳу анҳога бир чойшаб, бир меш ва бир дона ёстиқни сеп қилиб берганлар! (Насоий ривояти). Лекин бу ишда ғулув кетиб, кундан-кунга янги нарсалар чиқаравермаслик, келин томон сеп қилиши ва келин бўлиб тушадиган уйини жиҳозлаши мумкин экан деб, нуқул қимматбаҳо нарсаларга ёпишавермаслик керак. Чунки, бу нарсалар тезда урфга айланиб, бошқаларни қийнаб қўйиши бор. Ва мумкин иш одамлар наздида лозим ишга айланиб қолиши бор.
Муслима аёл келин бўлиб тушадиган хонадондаги маълум уйни ўз маҳридан ёки бошқа мулки ҳисобидан жиҳозлашга мажбур эмас. Хотинни манзил билан таъминлаш эрнинг зиммасида! Шундай экан, келиннинг сепига кўз тикиш имони бор мўмин бандаларга ярашмайди. Ҳар бир эркак ўзи ва оиласи учун турар жой ҳозирлаши, уни ўзи истаганидек жиҳозлаши керак. Хоҳласа, чет элникини, хоҳласа, ўзимизда ишлаб чиқарилган жиҳозларни олсин, ихтиёр ўзида. Аммо қуда тарафга “уни олиб келинг, буни олиб келинг”, деб буюртма бериш юздан ҳаё пардаси кўтарилгани аломатидир. Агар уйни келин ёки унинг яқинлари жиҳозлайдиган бўлса, бу фақат келинга тегишли мол-мулк бўлиб қолади. Шариатда никоҳни эълон қилишга тарғиб этилган. Жумладан, дуф деб аталадиган чилдирмага ўхшаш нарса билан никоҳни одамларга билдириш жоиз саналади. Меъёрни билган ҳолда баъзи мубоҳ қўшиқларни айтиб, кўнгил очишга рухсат берилган. Инсоннинг маънавиятини оширадиган, эстетик завқ бағишлайдиган, тарбиявий аҳамиятга молик бўлган халқ қўшиқлари, мумтоз санъатимиз намуналаридан эшитиб, баҳраманд бўлиш яхши. Аммо, тўй қилишда Европа маданиятига кўр-кўрона эргашиб, инсоннинг ҳайвоний ҳирсини қўзғатиб, шаҳватини жунбушга келтирадиган, жазавага тушириб, сакратадиган кучли мусиқа, шовқин ва зарб билан амалга ошириладиган ғарбона, оломонча маданиятга мансуб мусиқа услубларидан фойдаланиш зарар келтириши мумкин. Европадагиларнинг дину диёнати, урф-одати умуман бошқа. Унутмайлик, биз мусулмонмиз! Тубанликка тортадиган, яланғоч, беҳаё “санъат” бизнинг халқимизга тўғри келмайди. Шунингдек, тўйларимизда ғарбона урф - одатларга эргашишимиз эртанги келажак авлод тарбиясига салбий таъсир қилади. Ҳар бир халқнинг тўйлари ўзига хос тарзда ўтади. Бундай нарсалар, одатда, урфга қараб бўлади.
Гулустон маҳалласи отинойиси Хайруллаева Сиддиқа
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш